Аллоҳ таоло айтади: «Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир, холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиққан) ўт-ўлани деҳқонларни хайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурир, бас уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Ҳаёти дунё эса фақат алдовчи матодир» (Ҳадид: 20). Одамларга яхшиликни таълим берувчи олимни барча ҳайвонлар, ҳатто балиқлару чумолиларгача дуо қилишлари[2] Расулуллоҳ Саллоллоҳу алайҳи вас Саллом айтади; «Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
ABDULLOH ZUFAR "Abdulloh Zufar" Diniy